ФОТОРЕПОРТАЖ
Маълумки, жорий йилнинг 29 ноябрида давлатимиз раҳбари раислигида қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва йўқотишларни камайтириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида сувни тежаш бўйича биринчи галдаги вазифа сифатида канал ва ариқларни бетонлаш ишларини ташкил этиш белгиланган эди.
Ушбу топшириқ ижроси доирасида Бухоро вилоятида ички ариқларни бетонлаш ишлари қизғин давом этмоқда. Жумладан, Қоракўл тумани Сайёт маҳалласидаги 300 га яқин хонадон ва Самад Бешим фермер хўжалигига қарашли дала майдонларини суғорадиган 1 километр атрофидаги ички ариқ бетонлаштирилмоқда.
– Тупроқ ўзанли ариқларда одатда сувнинг ярми ариқнинг ўзида йўқолади, - дейди Сайёт ҳудуди раҳбари Қаҳрамон Рустамов. – Канал бетонлаштирилиши натижасида эса сувдан фойдаланиш коэффициенти 90-95 фоизгача ошиб, йўқотишларнинг олди олинади.
[gallery-15067]
ЎзА фотомухбири Тоҳир ИСТАТОВ олган суратлар