Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода ичимлик сувининг сифати қандай?
12:32 / 2024-01-21

“Бухоро сув таъминоти” МЧЖ “Бухоро вилоятида ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари бўйича тасдиқланган янги тарифлар ҳамда истиқболдаги режалар” мавзусида матбуот анжумани ўтказди.

“Бухоро сув таъминоти” МЧЖ томонидан йилига 41 миллион тонна ичимлик суви ишлаб чиқарилмоқда. 

Охирги 6 йилда Бухоро вилоятида Жаҳон банки кредитлари ҳисобидан Қоракўл ва Олот туманлари аҳолиси сув таъминотини яхшилаш бўйича қиймати 139 миллион доллар ҳамда Бухоро ва Когон шаҳарлари оқова сув тизимларини реконструкция қилиш бўйича умумий қиймати 55 миллион  доллар бўлган лойиҳаларнинг амалга оширилиши ҳисобига  вилоят аҳолисининг марказлашган ичимлик сув таъминоти 51 фоиздан 73,1 фоизга, оқова хизмати билан таъминланганлик даражаси 9,2 фоиздан 16 фоизга оширилди.

Мазкур лойиҳаларнинг узвий давоми сифатида Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида жами қиймати 633,5 миллион доллар бўлган “Бухоро вилоятининг сув таъминоти ва канализация  тизимларини  ривожлантириш ва модернизация қилиш” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Мазкур лойиҳа амалга оширилганидан сўнг аҳолининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 95 фоизга, оқова сув хизматларини кўрсатиш 40 фоизга етади.

Лойиҳаси доирасида 89 та махсус техника ва машина- механизм харид қилинади.

Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши томонидан 2023 йил 29 декабрда Бухоро вилоятида ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун янги тарифлар (нархлар) тасдиқланди.

Унга кўра, 2024 йилнинг 15 январидан Бухоро вилоятида ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлар бўйича белгиланган янги тарифлар амалда қўлланилмоқда.  

Сўнгги пайтларда Бухоро вилоятидаги ичимлик суви сифати ҳақида турли гап-сўзлар кўпаймоқда. Ана шундай миш-мишларнинг олдини олиш, Бухоро шаҳрига узатилаётган ичимлик сувининг қай даражада сифатли тозаланаётгани ва ишончлилигини аҳолига очиқ кўрсатиш мақсадида матбуот анжуманидан сўнг, “Шохруд” сув тозалаш ва узатиш иншоотига пресс-тур уюштирилди.

“Шохруд” сув тозалаш ва узатиш иншооти қуввати суткасига 100 минг куб сувни тозалайди. 1964 йилда ишга туширилган бўлиб, 2003-2010 йилларда Испания давлати ва Жаҳон банки кредитлари ҳисобига қайта таъмирлангандан сўнг сув тозалаш қуввати суткасига 130 минг кубга етказилган.  

Замонавий ва жаҳон талабларига жавоб берадиган насослар, хлор ишлаб чиқиш бўйича электролиз қурилмаси, реагент  хўжалиги, лаборатория асбоб- ускуналари, 2 та 30 минг кублик сув тиндиргич ҳавзалари ва фильтрлаш бинолари қайта таъмирланди.  

[gallery-15568]

“Шохруд” сув тозалаш ва узатиш иншоотида сувни зарарсизлантириш ишлари 7 фоизли гипохлорит натрий эритмаси ёрдамида бажарилади. Хлорлаш биносида Германияда ишлаб чиқарилган “Grundfoss Аlldos” компаниясининг ускунасида оддий ош тузидан электролиз усули билан гипохлорид натрий эритмаси ҳосил  қилиниб, ичимлик сувини зарарсизлантиришда фойдаланилади. Ушбу электролиз ускунасининг қуввати 20 кг/соат актив хлор ишлаб чиқади. Сувдаги хлор қолдиғини аниқлаш, зарарсизлантириш объектнинг ўзида амалга оширилади. Энг муҳими, ҳамма жараёнлар компьютер орқали бошқарилади.  

Тадбир иштирокчилари сувни тозалаш жараёнларини кўздан кечирди ва ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислардан жавоблар олди.

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат),  

ЎзА мухбирлари