Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода “Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги”
16:45 / 2023-11-27

Бухоро вилоятида “Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги” тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Ҳафталик кўҳна ва боқий Бухоронинг тарихий қисмини саёҳат қилишдан бошланди.  

Халқаро ҳафталикни ўтказишдан мақсад мамлакатимиздаги мавжуд зиёрат туризми имкониятидан янада унумли фойдаланиш, Ўзбекистон заминини дунё цивилизациясининг муҳим марказларидан бири сифатида намоён қилиш, жаҳон ҳамжамияти ва халқаро ташкилотларнинг юқори эътирофларига сазовор бўлиш, шунингдек, зиёрат туризми хизматларини диверсификация қилиш ва туризм экспортини оширишдир.  

Бухорода бўлиб ўтаётган “Халқаро зиёрат туризм ҳафталиги” доирасида “Ўзбекистон – энг яхши мусулмон – меҳмондўстлик дестинацияси” халқаро форуми ўтказилмоқда.  

Форумда маҳаллий ва хорижий зиёрат туризми йўналишида фаолият юритаётган туризм соҳаси, халқаро ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари, Диний  ва Туризм қўмиталари  вакиллари иштирок этмоқда.

[gallery-14786]

–Зиёрат туризми ихлосмандлари учун Бухородаги зиёратгоҳлар ҳақида турли тилларда китоблар чоп этилмоқда,– дейди Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари Ботиржон Шаҳриёров. – Мусулмон давлатларидаги оммавий ахборот воситалари вакиллари учун инфо-турлар ташкил қилинмоқда.  Шунингдек, таъкидлаш керакки, 2030 йилгача Бухорода туризм инфратузилмаси  янада  ривожлантирилади.  

Зариф  Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат),

ЎзА мухбирлари