Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода гастрономик туризм ривожланмоқда
17:35 / 2025-08-04

Қарор ва ижро

Президентимизнинг 2024 йил 12 августдаги “Бухоро вилоятида кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, хизмат кўрсатиш ва туризмни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида кейинги йилларда Бухорода гастрономик туризмга қаратилаётган эътибор сезиларли даражада ўзгарди.

Жумладан, Жондор туманида “Зарбдор тажрибаси” асосида амалга оширилаётган лойиҳа доирасида туман марказидаги “Маҳмуд Торобий” кўчасини тун-кун фаолият юритувчи гастрономик кўнгилочар кўчага айлантириш ишлари жадал давом этмоқда. Ушбу ташаббус кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, замонавий инфратузилмани яратиш, аҳоли ва меҳмонлар учун қулайликлар барпо этишга қаратилган.

Лойиҳада 24/7 режимда фаолият кўрсатадиган 100 дан ортиқ тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш кўзда тутилган. Бунда замонавий кўринишга эга пиёдалар йўлакчаси барпо этилади, қуёш панелли ёритгичлар, декоратив соябон ва ўриндиқлар, хавфсизлик учун видеокузатув воситалари ўрнатилади. 

Шунингдек, Бухоро туманида тадбиркорлик, хизмат кўрсатиш ва туризм соҳасини ривожлантириш йўлида яна бир муҳим қадам қўйилмоқда. Туманда 24/7 режимда фаолият юритувчи 3 та кўча ташкил этилиши режалаштирилган. Ушбу ташаббус Бухоро туманида кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, замонавий инфратузилмаларни яратиш, аҳоли ва меҳмонлар учун қулайликлар барпо этишга қаратилган. Шунингдек, 5 та ҳудуд учун мастер-режалар ишлаб чиқилиб, улар асосида туман архитектура қиёфаси тубдан янгиланади.

Мазкур лойиҳалар орқали аҳолига қулай ва хавфсиз муҳит яратилади,  тадбиркорлар учун янги имкониятлар очилади, туман иқтисодиёти фаоллашади, энг муҳими, юзлаб янги иш ўринлари яратилади.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.