English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода гандбол баҳслари якунланди
15:09 / 2026-01-24

ФОТОРЕПОРТАЖ

Бухоро вилоятидаги Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази спорт мажмуасида 14 ёшгача бўлган ўсмирлар ва қизлар (U-14) ўртасида гандбол бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди. 

Мазкур нуфузли мусобақада республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган жамоалар иштирок этиб, ғолиблик учун ўзаро куч синашди. Беллашувлар юқори савияда, кескин ва муросасиз тарзда кечди.

Якуний натижаларга кўра, қизлар ўртасида биринчи ўрин Қорақалпоғистон Республикаси жамоасига насиб этди. Бухоро ҳамда Андижон вилояти спортчи қизлари иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллади. 

[gallery-27287]

Ўғил болалар баҳсида Бухоро вилояти жамоаси ғолиб бўлди. Иккинчи ва учинчи ўринни Андижон ва Фарғона вилояти гандболчилари эгаллади. 

Ғолиб ва совриндорлар диплом, медал ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА