Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода фуқаро ўзини ўзи ёқиб юборган
14:58 / 2022-02-02

Бухоро вилояти прокуратурасининг хабарига кўра, жорий йилнинг 1 февраль куни вилоят ИИБ навбатчилик қисмига фуқаро Ф.Ҳ. ўзини ёқиб, тан жароҳати олиб, РШТЁИМ Бухоро филиалига мурожаат қилганлиги тўғрисида хабар келиб тушган. Ҳодиса жойига вилоят прокурори ўринбосари, вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи, Бухоро шаҳар прокурори ва ИИО ФМБ бошлиғи ҳамда тергов-тезкор гуруҳи чиққан.

Маълум бўлишича, Пешку туманида яшовчи фуқаро Ф.Ҳ. 2021 йил март ойида қурувчи фуқаро Р.Ш га уй сотиб олиш мақсадида 150 миллион сўм пул берган. Лекин фуқаро Р.Ш. уйни расмийлаштириб бермаганлиги сабабли, фуқаро Ф.Ҳ пул маблағларини қайтаришни сўраб, 2022 йил 1 февраль куни такроран мурожаат қилган. 

Фуқаро Р.Ш.дан рад жавобини олинганидан сўнг, шу куни соат 14:10 ларда Бухоро шаҳар, «Фурқат» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ўзини устидан бензин сепиб, ёқиб, ўз жонига қасд қилган. Тўпланган ҳужжатларга кўра, фуқаро Ф.Ҳ. ўзини ёқиб юборган пайтида ёнида ўғли фуқаро З.А. бўлганлиги аниқлаган. 

Тиббиёт муассасасининг дастлабки маълумотномасига кўра, Ф.Ҳ танасининг 50 фоиз қисми куйган. Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 103-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Текширув ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган.  

Зариф Комилов, ЎзА