French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода фирибгарлик жинояти кескин ошган
10:50 / 2021-08-02

Бухоро вилояти прокуратура органлари томонидан 2021 йилнинг биринчи ярмида амалга оширилган ишлар юзасидан брифинг бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят прокурори Маҳмуд Истамов жорий йилнинг биринчи ярмида амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берди. Таъкидланишича, прокуратура органлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ҳудудда криминоген вазиятнинг барқарорлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг биринчи ярмида Бухоро вилоятида 2 минг 173 та жиноят содир этилган бўлиб, ўтган йилга нисбатан 87 фоизга ошган.  

Охирги 5 йил давомида вилоятда фирибгарлик жиноятлари кескин ошиб, унинг уй жой сотиш, чет элга ўқишга юбориш, қорамол савдоси билан боғлиқ турлари кўпайган. Жорий йилда содир этилган умумий жиноятларнинг қарийб 25 фоизи фирибгарлик жиноятини ташкил қилаётир. Айниқса, охирги йилларда айрим қўштирноқ ичидаги тадбиркорлар кўп қаватли уйларни қуриб, битта хонадонни бир неча кишига сотиб, фирибгарлик жиноятини содир этган.

Биргина, Норов ва унинг шериклари 2017-2020 йилларда жами 120 нафардан ортиқ фуқароларга уй-жой қуришни олдиндин ваъда қилиб, жабрланувчиларга қарийб 26 миллиард сўм, ёки Фатхиллаев томонидан 33 нафар фуқароларга 2,3 миллиард сўмлик моддий зарар етказилган.

Фуқароларнинг фирибгарлик жиноятининг қурбони бўлишини олдини олишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни беқиёс. Фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасида тайёрланган материалларни ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан амалга оширилаётган ишларни ўз вақтида матбуотда ёритиб бориш бу турдаги жиноятларни олдини олишга ижобий таъсир қилади.

Зариф Комилов, ЎзА