Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода ерости ўтиш йўллари қурилмоқда
14:11 / 2023-02-14

Кейинги йилларда бутун мамлакатимизда бўлгани каби Бухорода ҳам бунёдкорлик ишлари кўлами кенгайди. Айниқса, маҳаллий ҳамда хорижлик мутахассислар, инвесторлар иштирокида йўл индустриясини ривожлантириш, халқаро талабларга жавоб берадиган миллий автомагистраллар барпо этиш борасида қатор истиқболли дастурлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда Бухоро шаҳрида йўл қурилиши бўйича амалга оширилаётган энг катта лойиҳалардан бири М37 “Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши” автомобиль йўлининг 264-километри ёки “Карвон” буюм бозори олдидан ўтувчи ер ости ўтиш йўли ҳисобланади.

Пиёдалар ер ости ўтиш йўлининг узунлиги 32 метр, кенглиги 4,5 метр, баландлиги 2,5 метрдан иборат. 

Йўлнинг бир томонида бозор, бир томонида институт жойлашганлиги, қолаверса, ушбу манзил йўлнинг Бухоро шаҳрига киравериш ҳамда халқаро аҳамиятдаги қисми бўлганлиги боис, автомашиналар ва пиёдалар қатнови жуда юқори эканлиги инобатга олинса, ер ости пиёдалар ўтиш йўлагининг қурилишига зарурат борлиги аёнлашади.

–Халқаро аҳамиятга эга бўлган “Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши” автомобиль йўлининг 272- километрида тиббиёт шаҳарчаси, “Карвон” буюм бозори ҳамда бош бекатлар борлиги ҳисобидан пиёдалар оқимининг жуда ҳам серқатновлиги мавжуд, – дейди Бухоро вилояти Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати бошлиғи, капитан Улуғбек Шукурлаев. –Мазкур серқатновлик инобатга олинган ҳолда қурилаётган ер ости ўтиш йўли келгусида албатта содир бўлиши мумкин бўлган нохуш ҳолатларнинг олдини олишда катта ёрдам беради.  

Шунингдек, марказий кўчалар ва магистрал йўлларда ҳаракат тезлиги ўрганилган ҳолда бошқа ҳудудлар, жумладан, Бухоро туманининг Работак аҳоли пункти ва Бухоро шаҳрининг бир нечта марказий йўлларида шу каби ерости ўтиш жойларини қуриш бўйича ўрганишлар ва лаборатор таҳлиллар ҳам ўтказилмоқда. 

 

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат, видео), 

ЎзА