Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода энг яхши АГТКШ, АГҚШ ва АЁҚШлар аниқланди
12:56 / 2020-11-22

Мамлакатимизга сайёҳлар оқимининг ошиб бораётганлиги муносабати билан ҳудудлардаги объектлар ва автомагистраллар бўйларида замон талабларига тўлиқ жавоб берадиган ва имконияти чекланган шахслар фойдаланиши учун имконият яратилган санитария-гигиена шохобчаларини барпо қилинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан  2020 йилдан бошлаб ҳар йили аҳоли ва туристларга қўшимча хизматлар кўрсатиш йўналишида ҳудудлардаги «Энг яхши АГТКШ», «Энг яхши АГҚШ» ва «Энг яхши АЁҚШ»ларни аниқлаш ва уларга қимматбаҳо совғалар билан биргаликда “Quality service” сертификати бериш ҳам йўлга қўйилди.

Шу муносабат билан Республика ва ҳудудий ишчи гуруҳ аъзолари 2020 йил 19-20 ноябрь кунлари Бухоро вилоятининг барча шаҳар ва туманларида 21 га яқин автомобилларга ёқилғи қуйиш станциясига бевосита ташриф буюриб, уларнинг 5 тасида қарор талаблари бажарилмаганлиги учун фаолиятини қисқа муддатга тўхтатиш чоралари кўрилди.

Бухоро шаҳридаги “Sahid Zarafshon” меҳмонхонасининг мажлислар залида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари М.Ҳайитова бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи томонидан Бухорога 2 кунлик расмий ташрифи ниҳоясида «Энг яхши АГТКШ», «Энг яхши АГҚШ», «Энг яхши АЁҚШ»ларни аниқлаш ва тақдирлаш маросими ўтказилди. Унда Бухоро шаҳри, Алпомиш кўчасида жойлашган “GRAND GAZ SERVICE” МЧЖ АЁҚШ (автомобилларга ёқилғи қуйиш станцияси), Қоровулбозор тумани А-380 автомагистраль йўл ёқасида жойлашган “Buxoro-2500” МЧЖ АГҚШ (автомобилларга газ қуйиш станцияси), Ромитан тумани «Марзия» МФЙ А-380 автомагистраль йўл ёқасида жойлашган“ROMITAN SARBON YOʼL QURILISH” МЧЖ АГТКШ (автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияси)лар энг намунали ёқилғи қуйиш шохобчалари сифатида тан олиниб, диплом ва совғалар билан тақдирланди.

 

Бухоро вилояти Туризмни ривожлантириш 

департаменти матбуот хизмати