Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода энг муносиблар тақдирланди
16:08 / 2021-08-04

Давлатимиз раҳбарининг фармони билан мамлакатимизда миллатлараро дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, жамиятимизда турли миллат ва элат вакиллари ўртасидаги ўзаро ҳамжиҳатлик, бағрикенглик, меҳр-оқибат муҳитини асраш, миллий маданиятлар, урф-одат ва анъаналарнинг ўзига хослигини сақлаш, ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги ибратли ишлари учун бир гуруҳ юртдошларимиз 30 июль – Халқлар дўстлиги куни муносати билан орден ва медаллар, «Халқлар дўстлиги» кўкрак нишони билан мукофотланган эди.

Бухорода ушбу мукофотларни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Маросимда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари, миллий маданий марказлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.  

Тантанали йиғилишда вилоят ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Ботир Зарипов мукофотланганларни табриклади.  

Таъкидланишича, бугун вилоятда истиқомат қилаётган 40 дан ортиқ бошқа миллатга мансуб 100 минг нафарга яқин аҳоли вакиллари ҳудуд ижтимоий-иқтисодий, маданий ва маърифий тараққиёти йўлида муносиб хизмат қилмоқда.  

Хусусан, давлат бошқарув органлари, ижтимоий ва ишлаб чиқариш соҳаларида 48 нафар раҳбар кадрлар, олий таълим тизимида 37 нафар профессор ва фан докторлари, мусиқа, тасвирий санъат, адабиёт ва бадиий ижоднинг бошқа йўналишларида 23 нафар ижодкорлар фаолият юритмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасига вилоятдан сайланган депутатларнинг 2 нафари, Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатларининг 2 нафари ҳамда шаҳар ва туманлар кенгашлари депутатларининг 6 нафари бошқа миллатга мансуб фуқаролар эканлиги қонун ижодкорлиги ва маҳаллий бошқарув тизимида ҳам уларнинг ўрни нечоғли залворли эканлигидан далолат беради.

Албатта Ватан тараққиёти, халқ фаровонлиги йўлида қилинган ҳар қандай меҳнат, илғор фаолият эътирофсиз қолмайди.

Хусусан, сўнгги уч йилнинг ўзида Олим Раҳматов, Ирина Котова, Алихан Умаров, Байрамгул Маратова сингари турли миллатга мансуб вилоятдошларимиз нуфузли давлат мукофотлари билан тақдирланган.

Тадбирда “Бухоро қоракўли” уюшмаси раиси Нематилло Маматризаевга “Дўстлик” ордени ҳамда 9 нафар турли миллат вакилларига “Халқлар дӯстлиги” кӯкрак нишони тантанали равишда топширилди.

–Мен бугун жуда ҳам хурсандман, – дейди Бухоро шаҳар 2-сон умумтаълим мактаби директор ўринбосари, вилоят “Согласие и милосордие” рус миллий маданий маркази раиси, “Халқлар дӯстлиги” кӯкрак нишони соҳиби Наталия Чопанашвили. – Байрам муносабати билан менинг меҳнатимни қадрлаб, кўкрак нишони билан тақдирлашганидан хурсанд бўлдим. Бунинг учун давлат раҳбарига ўз миннатдорчилигимни билдираман.  

Тадбирда Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раисининг ўринбосари Азамат Тошов қатнашди.  

[gallery-3283]

Зариф Комилов,  

Тоҳир Истатов (сурат), ЎзА