Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода дунёнинг ёш билимдонлари жам бўлди
15:35 / 2026-01-26

ФОТОРЕПОРТАЖ

Бухоро давлат университетида илм-фан соҳасидаги нуфузли тадбирлар — “Bukhara International Chemistry Olympiad (BICHO-2026)” ҳамда “Bukhara International Mathematics Olympiad (BIMO-2026)” халқаро фан олимпиадаларининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Қадимий ва ҳамиша навқирон Бухоро заминида ташкил этилган ушбу интеллектуал беллашувда Россия, Туркманистон, Иордания, Покистон, Озарбайжон, Ҳиндистон, Хитой, Тожикистон каби 10 дан ортиқ давлатдан жамоалар иштирок этмоқда. Жами 100 дан ортиқ жамоа, 500 нафардан зиёд иқтидорли ўғил-қиз, шунингдек, хорижий ва республика олий таълим муассасалари вакиллари университетда жам бўлиб, ўз билим ва салоҳиятини намойиш этмоқда.

Тадбирда Халқаро ҳамкорлик бўйича проректор Аброр Жўраев, Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази раҳбари Абдували Холиқов ҳамда Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари Ҳафиза Ортиқова сўзга чиқиб, Бухоронинг асрлар давомида илм-фан ва маърифат маркази бўлиб келганини, бугун эса ушбу анъаналар янги босқичга кўтарилаётганини алоҳида таъкидлади.

[gallery-27306]

Айни пайтда университетнинг барча ресурслари олимпиадаларни адолатли ва шаффоф ўтказишга сафарбар этилган. Ушбу халқаро билимлар беллашуви ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз.

Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА