English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода “Долзарб 30 кун” тадбирлари уюшқоқликда ўтказилмоқда
06:23 / 2023-07-22

Бухоро вилоятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда вилоят ҳокимлигининг тегишли фармойиши асосида “Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича “Долзарб 30 кун” тадбирлари ўтказилмоқда.

10 июлдан 10 августга қадар давом этадиган “Долзарб 30 кун” тадбирларини амалга ошириш бўйича вилоят комиссияси таркиби тасдиқланган бўлиб, фармойиш доирасида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб берилган. Бу борада ҳудуддаги қатор ташкилот, хусусан, “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ, “Нефтгазинспекция” ва “Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиали, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси, Ўрмон хўжалиги агентлиги ва уларнинг ҳудудий бўлимлари томонидан аниқ вазифалар бажарилмоқда.  

[gallery-12855]

“Долзарб 30 кун” доирасида ҳозиргача Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва ҳамкор ташкилотлар билан “Карвон” савдо комплексида ёнғинларнинг олдини олишга қаратилган амалий-тактик машқлар ўтказилди. Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг асосий ишлаб чиқариш цехида эса сув билан ўчириш ва совутиш тизимларининг созлигини текшириш машғулотлари ташкил этилди. Шунингдек, Ромитан тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан тумандаги болалар дам олиш оромгоҳида фуқаро муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлиги, шунингдек, овқатдан заҳарланишнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар олиб борилди. Тадбир доирасида Жондор тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан “Яккатут” дон қабул қилиш масканида “Техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларда объект раҳбарияти ва ФМ тузилмаларининг ҳаракатлари” мавзусида ўқув машғулотлари ўтказилиб, иштирокчиларга зарур тушунча ва тавсиялар берилди. “Бухоро иккиламчи қораметалл” МЧЖда эса “Ионлаштирувчи нурланишнинг санкцияланмаган (эгасиз) манбалари топилиши билан боғлиқ аварияни бартараф этишда мутасадди ташкилотлар куч-воситаларининг ҳаракатлари” мавзусида кўргазмали махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.

Ҳудудда “Долзарб 30 кун” тадбирлари давом этмоқда.  

 

Тоҳир ИСТАТОВ(сурат),ЎзА