Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода чорвачилик кооперациялари ривожлантирилади
11:04 / 2022-02-09

Давлатимиз раҳбарининг “Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раҳбари Баҳром Норқобилов бошчилигидаги ветеринария ва чорвачилик соҳасининг мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ Бухоро вилоятида бўлиб турибди.

Ишчи гуруҳ вилоятда яқинда иш бошлаган маҳалла ишлари бўйича ҳоким ёрдамчилари билан ҳамкорликда туманлардаги маҳалла фуқаролар йиғинларини “хонадонбай” таҳлил қилиб, ҳар бир маҳаллани иқлим-шароитидан келиб чиқиб, қорамолчилик, қўй-эчкичилик, асаларичилик, хонаки паррандачилик ҳамда интенсив балиқчиликка ихтисослаштириш имкониятлари ўрганилмоқда.

Аҳоли хонадонларига кооперация усулида чорва моллари етказиб бериш, етиштирилган чорва маҳсулотларини қайта ишлашни ташкил этган гўшт ва сут маҳсулотларини етиштирувчи, қайта ишловчи корхоналарга, аҳолига чорва озуқасини етказиб бериш шарти билан чорва бош сонига мутаносиб равишда озуқа ерларининг очиқ электрон танлов асосида ижарага бериш имкониятлари муҳокама қилинмоқда.

Шунингдек, ишчи гуруҳ вилоятда чорвачилик тармоқларини ривожлантириш учун ташаббускорлар билан мулоқот ўтказади. Гўшт ва сут маҳсулотларини етиштирувчи, қайта ишловчи корхоналар томонидан аҳоли хонадонларига кооперация усулида чорва моллари етказиб бериш ҳамда етиштирилган маҳсулотларни қайта ишлаш ва сотишни ташкил этиш масалалари ҳам кўриб чиқилмоқда.

ЎзА