ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон болалар ташкилоти “Болалар ҳаракати” сардорлари сайловининг Бухоро вилоят ҳудудий босқичи бўлиб ўтди.
Ташкилот фаолиятининг асосий мақсади болаларни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга, ота-она, оила ва атрофдагиларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларда дахлдорлик, меҳр-саховат каби фазилатларни ривожлантириш, интеллектуал, ижодий, жисмоний ва маънавий жиҳатдан шаклланиши ҳамда ривожланиши, таълим олиши ва дам олишига бўлган ҳуқуқларини рўёбга чиқариш учун зарур шарт-шароит яратиш, иқтидор ва қобилиятини юзага чиқаришга қаратилган ишларни самарали ташкил этишдан иборат.
Сардорлар сайлови шаффофлик ва адолат мезонлари асосида қуйидаги тўрт босқичда ташкил этилди. Қуйи бўғинда юртимиз бўйлаб жами 81 минг 72 нафар маҳалла сардорлари саралаб олинди. Бухоро вилоятида улар 4 минг 644 нафарни ташкил этди. Бу тизим ҳар бир маҳаллада болалар овозини эшитиш имконини берди.
[gallery-27274]
Ҳудудий босқичда 10 ёшдан 18 ёшгача бўлган туман ва шаҳар сардорлари иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди. Сайлов натижаларига кўра, 9 нафар энг муносиб ёш йўналишлар бўйича вилоят сардори этиб сайланди.
Мазкур сайлов болалар учун муҳим тажриба, дўстлик ва ҳақиқий етакчилик мактаби бўлиб хизмат қилди.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА