Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода бир ойда 1 минг 350 фуқаро иш билан таъминланди
21:06 / 2021-06-03

Бухорода жорий йилнинг май ойида давлат солиқ хизмати органлари томонидан 1 минг 350 нафар фуқарони иш билан таъминлашга кўмаклашилди.

2021 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича давлат дастури доирасида юридик шахс ташкил этган ҳолда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобидан вилоятда жорий йилда 9 минг нафардан ортиқ иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.

Таҳлилларга кўра, вилоят давлат солиқ хизмати ходимлари томонидан олиб борилган манзилли ишлар натижасида жорий йил май ойининг ўзида 613 та корхонада 1 минг 350 нафар фуқаронинг доимий иш билан бандлиги таъминланди.

Жумладан, 449 та ишлаб чиқариш корхонасида 856 нафар, 16 та қурилиш корхонасида 69 нафар, 44 та савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига 101 нафар, 64 та хизмат кўрсатиш соҳасида 218 нафар, 40 та қишлоқ хўжалиги соҳасида 106 нафар ёш, ишсиз фуқаролар ва хотин-қизлар доимий иш ўрнига эга бўлди.

– Давлат солиқ хизмати органлари томонидан олиб борилаётган бу каби саъй-ҳаракатлардан кўзланган асосий мақсад, аҳоли бандлиги таъминлаш, даромадларини оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш ва энг асосийси ҳудудларда ишсизлар сонини камайтиришдир, – дейди вилояти ДСБ масъул ходими Алишер Очилов. – Айни пайтда вилоятда бу борадаги ишлар жадал давом эттирилмоқда. Ёшлар ва хотин-қизлар, меҳнат бозорига илк бор кириб келаётган битирувчилар бандлигини таъминлашга жиддий эътибор қаратилмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА