Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг янги мавсумига старт берилди
16:19 / 2024-03-11

ФОТОРЕПОРТАЖ

Бухоро шаҳридаги Олимпия захиралари коллежининг ёпиқ спорт мажмуасида “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг жорий йилги мавсумининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. 

Маросимда таниқли ва фахрий спортчилар, маҳаллаларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланувчи ёш оилалари, вилоятдаги барча олий таълим муассасалари спортчи ёшлари иштирок этди.

[gallery-16341]

“Беш ташаббус олимпиадаси”нинг жорий йилги биринчи мавсуми доирасида маданият, санъат, спорт, IT ва касблар танлови каби қатор йўналишларни ўзига қамраб олган 25 та танлов ва мусобақа ўтказилиши режалаштирилган. 

Таъкидлаш керак, ушбу мавсумда “Ёш китобхон оила”, “Ёш қурувчи”, “Ёш мусаввир”, “Мушоира”, “Ибрат” чет тиллари, “Электоромонтаж устаси”, “Пайвандлаш устаси” каби йўналишлар қўшилган.

Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА