French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилмоқда
13:00 / 2021-02-01

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Бухоро вилояти судининг судьялари ҳамда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий ҳаётимизда уларнинг тўлақонли иштирокини таъминлаш мақсадида тадбир ташкил этилди.

Унда “Аёллар дафтари”га киритилган Бухоро туманидаги 24 нафар ҳуқуқий ёрдамга муҳтож бўлган хотин-қизлар билан суҳбат ташкил этилди. Аёллар томонидан билдирилган ҳар бир мурожаат юзасидан ҳуқуқий маслаҳат берилди.

Тадбирда соҳа мутахассислари томонидан қонуний ҳуқуқ ва эркинликлардан фойдаланишда жинс бўйича камситишга йўл қўймаслик, бунда миллий қонунчилигимизда “гендер” тушунчаси мавжудлиги ва унга кўра, гендер – хотин-қизлар ва эркаклар ўртасидаги муносабатларнинг жамият ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида, шу жумладан, сиёсат, иқтисодиёт, ҳуқуқ, мафкура ва маданият, таълим, илм-фан соҳаларида намоён бўладиган ижтимоий жиҳат ҳисобланиши тўғрисида тушунчалар бериб ўтилди.

Шунингдек, тадбирда алимент пулларини ундириб бериш, уй жойини кадастр килиш, ёшга доир нафақа пули олиш, болаларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш, нафақа пули тайинлаш, оилавий келишмовчилик каби 24 та масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушган.

 

 

Зариф Комилов,  ЎзА