ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро шаҳридаги 23-умумтаълим мактабида Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан “Амир Темур ва маънавий қадриятлар” мавзусида ҳафталик ташкил этилди.
Ҳафталик давомида ўқувчиларга буюк аждодимиз ҳаётининг ибратли фаолияти, олийжаноб фазилатлари, адолатпарварлиги, фидойилиги ва ватанпарвар ҳаракатлари ҳақида кенг маълумот берилди.
[gallery-27941]
Соҳибқирон Амир Темур ҳаёти ва фаолиятининг ўрганилиши доирасида турли йўналишларда баҳс-мунозаралар, мусобақалар ва “Заковат” интеллектуал машғулотлар ўтказилди. Шунингдек, буюк бобокалонимизнинг “Темур тузуклари” рисоласи таҳлил қилинди ва ундаги фикр-мулоҳазаларнинг барча даврлар учун аҳамияти ёшлар онгига сингдирилди.
Миллий қадриятларимизни кенг тарғиб қилишга қаратилган “Амир Темур авлодлари” спорт, санъат ва маданият йўналишидаги тадбирларда ўқувчилар айниқса фаол иштирок этди.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА