Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода аҳолини юртимиз ва хорижда иш билан таъминлаш масалалари ўрганилмоқда
12:19 / 2020-11-08

Ташриф давомида ўқув хоналарида яратилган шароитлар, хоналарнинг ускуналар билан етарли даражада таъминланганлиги кўриб чиқилди.

Аввалроқ, меҳнат мигрантлари учун яратилаётган шароитлар билан танишиш мақсадида Бош вазир маслаҳатчиси М.Хайриддинов, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э.Муҳитдиновнинг Самарқанд ва Навоий вилоятларида бўлганини хабар қилган эдик.

Ташрифнинг бугалги навбати Бухорога бўлди. Вакиллар қурилиш ишлари олиб борилаётган "Ишга марҳамат" мономаркази, Қоракўл касбга ўқитиш маркази, Бухоро шаҳридаги “BS Language” нодавлат ўқув маркази, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Бухоро ўқув ишлаб чиқариш корхонаси ва Ғиждувон томорқа экспорт ишлаб чиқариш кооперативи билан танишди.

"Ишга марҳамат" мономарказига ташриф доирасида марказнинг техник таъминоти, яратилган шароитлар атрофлича ўрганилди. Керакли кўрсатмалар берилди.

Қоракўл туманидаги касб-ҳунарга ўқитиш марказида бугунги кунда 145 нафар ишсиз фуқароларни пайвандловчи, автослесарь, қандолатчилик, тикувчилик, қурилиш пардозловчиси ва ҳайдовчилик каби йўналишларда 2 семенада ўқитиш ташкил этилган.

Ташриф давомида ўқув хоналарида яратилган шароитлар, хоналарнинг ускуналар билан етарли даражада таъминланганлиги кўриб чиқилди.

Марказда келгусида ўқитиш сифатини ошириш, ўқув маркази моддий-техник базасини мустаҳкамлаш юзасидан таклифлар берилди.

“BS Language” нодавлат ўқув марказига хорижга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган фуқаролар билим ва малакасини, шунингдек, чет тилларини билиш даражасини тасдиқлаш фаолияти билан шуғилланишга рухсат бериш гувоҳномаси топширилди.

Келгусида ушбу нодавлат ўқув маркази томонидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Бухоро вилояти филиали билан ҳамкорликда фуқароларни Туркия, Япония, Россия ва бошқа давлатларга вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб боришлари учун ишга юборишдан олдин чет тилларига ўқитиш кўзда тутилган.

Бухоро шаҳридаги Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Бухоро ўқув ишлаб чиқариш корхонаси томонидан ташкил этилган ишлаб чиқариш цехида 50 нафар, шу жумладан, 28 нафар кўзи ожиз фуқаролар иш билан таъминланган.

Келгусида корхона фаолиятини кенгайтириш, хусусан, қўшимча янги турдаги, замонавий ускуналарини сотиб олиш орқали Бухоро вилоятидаги кўзи ожиз, ишсиз фуқароларга ҳунар ўргатиш ва 100 нафар иш ўринлари яратиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, ишлаб чиқарилган маҳсулотларни реализация қилишда амалий ёрдам бериш лозимлиги таъкидланди.

Ғиждувон томорқа экспорт ишлаб чиқариш кооперативида 3 гектар майдонда иссиқхона ташкил этилиши кўзда тутилган. Шу кунга қадар 1 гектар майдонда иссиқхона ташкил этилиб, бу ерда шу ҳудуддаги 42 нафар ишсиз, жумладан, меҳнат миграциясидан қайтган фуқаролар иш билан таъминланган.

Кооперативда айни пайтда турли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилмоқда. Келгусида қўшимча 2 гектар майдонда иссиқхона қуриш ишларини жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди. Ишчилар томонидан билдирилган таклифга асосан ҳудудда артезиан қудуқ қазиш учун маблағ ажратиш масаласи ҳал этиб берилди. Бу орқали нафақат кооперация майдони балки, шу ҳудуддаги 30-40 хонадонни сув билан таъминлаш имконияти яратилади.