Бухоро вилояти адлия бошқармаси томонидан “Яшил макон” лойиҳаси доирасида кўчат ўтқазиш тадбири бўлиб ўтди. Тадбир доирасида Бухоро шаҳар адлия бўлими ёнидаги “Фитрат” боғида Адлия вазири ўринбосари Худоёр Мелиев, Бухоро вилояти адлия бошқармаси бошлиғи А.Раҳматов ва бошқарма масъул ходимлар томонидан 100 тупдан ортиқ манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.
– Президентимизнинг эзгу ташаббуслари билан жорий йилнинг 20 октябридан мамлакатимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида долзарб 40 кунлик тадбири эълон қилиниб, мевали ва манзарали кўчатлар экиш ишлари давом этмоқда, – дейди Адлия вазири ўринбосари Худоёр Мелиев.


– Бугун Бухорода мана шу хайрли тадбирда иштирок этяпмиз. Бундан кўзланган асосий мақсад атроф муҳитни кўкаламзорлаштириш, мевали ва манзарали дарахт кўчатларини кўпайтириш орқали юртимизда экологик барқарорликка ҳисса қўшиш ҳамда адлия органларига ташриф буюрган фуқароларда яхши кайфият ва таассуротни шакллантиришдан иборатдир.
Албатта экологик барқарорликни таъминлашда “Яшил макон” лойиҳасининг ўрни катта. Ҳар бир инсон эзгу ният билан дарахт экса, унинг фойдаси келажакда албатта билинади. Адлия бошқармаси томонидан ушбу лойиҳа доирасида дарахт кўчатларини экиш тадбирлари яна давом эттирилади.


Зариф Комилов, ЎзА