Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода 24 мингга яқин иш ўрни яратилади
13:12 / 2021-01-27

Давлатимиз раҳбарининг ҳудудлар ривожи, аҳоли турмуш шароити билан яқиндан танишиш мақсадида жорий йил 21-22 январь кунлари Бухоро вилоятига қилган ташрифи доирасида вилоятни 2021-2022 йилларда ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш дастури бўйича умумий қиймати 19,2 триллион сўмлик 713 та ҳудудий инвестиция лойиҳалари шакллантирилди.

Вилоят Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармасининг маълум қилишича, ташаббускорларнинг лойиҳалари ўз маблағлари ҳисобидан 5,2 триллион сўмга, банк кредити ҳисобидан 622,9 миллион АҚШ доллари миқдорида амалга оширилади.

Шунингдек, хорижий кредит линиялари ўзлаштирилиши назарда тутилган. Лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида 23,7 мингдан зиёд янги ишчи ўринлари ташкил этилади. Жорий йилда қиймати 8,3 триллион сўмлик 555 та лойиҳа ишга туширилади. Натижада 14 мингдан зиёд доимий янги иш ўринлари яратилади.

Зариф КОМИЛОВ,  

Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА