Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода 2 та янги мактаб қурилиб, 47 та мактаб таъмирланади
09:13 / 2021-05-31

Бухоро вилоятида инвестиция дастурлари асосида 18 та мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

Шунингдек, 18 та таълим муассасасида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари асосида қўшимча бинолар қурилиб, мукаммал таъмирланади.

Давлат раҳбарининг вилоятга қилган ташрифларидан сўнг яна 11 та обеъктда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилди.

Бухоро шаҳридаги 39-, Бухоро туманидаги 2-, Когон туманидаги 15-, Пешкў туманидаги 34-, Бухоро туманидаги 12-, Қоракўл туманидаги 4- ҳамда Олот туманидаги 11-умумтаълим мактабларида 2526 ўқувчи ўрнига мўлжалланган қўшимча бино қурилиб, мавжудлари мукаммал таъмирланади. Вобкент туманидаги 26-, Жондор туманидаги 27-, Шофиркон туманидаги 30- ва Ғиждувон туманидаги 17-умумтаълим мактабларини мукаммал таъмирлаш кўзда тутилган.

Бундан ташқари ҳомийлик асосида Олот туманидаги Асажам маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ҳамда Қоракўл тумани Дўрмон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ҳар бири 330 ўқувчи ўрнига мўлжалланган 2 та янги умумтаълим мактаби қурилиши режалаштирилган.

Мактабларнинг инфратузилмасини яхшилаш мақсадида 291та мактабда сувни тозалаб берувчи қурилмалар ўрнатиш орқали тоза ичимлик сув билан таъминланади. 172 та мактабнинг ҳожатхоналари (92 та янги қурилиш, 80 та мукаммал таъмирлаш) ҳолати яхшиланади.

Айни пайтда қурилиш-таъмирлаш ишлари бошланган.

 

Зариф Комилов, ЎзА