Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода 164 мингга яқин энерготежамкор газ ёндиргичи ўрнатилди
12:22 / 2023-10-11

Энергия манбаларидан тўғри фойдаланиш, уни исроф қилмаслик тўғрисида жойларда газ таъминоти идоралари ходимлари томонидан тарғиботр ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

“Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиали ходимлари томонидан олиб борилган тушунтиришлар натижасида вилоятдаги 164 мингга яқин ностандарт газ жиҳози энерготежамкорига алмаштирилди. Бу билан эса ҳар бир истеъмолчи мавсум давомида 40-45 фоизгача табиий газни тежаш имкониятига эга бўлади.

Энерготежамкор газ ёндиргичлари ойлик газ сарфини 40-45 фоизга тежайди, горелка газ босими ўзгарганида, таъминотда узилишлар бўлганида, авария ҳолатларида автоматик тарзда ишлайди.

Истеъмолчида оддий бир савол туғилиши табиий, кундалик турмушда табиий газдан яна қандай ҳолларда тўғри фойдаланиши мумкин?

– Газ плитасида овқат пишираётганда қозон ва бошқа идишлар қопқоғини ёпиш лозим, – дейди “Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиали бўлим бошлиғи Саъдулло Халилов. – Бу сарфланаётган газ ҳажмининг 15 фоизини тежайди ва сув буғланишини камайтиради. Остки қисми кенг идишлардан фойдаланганда уни ёндиргичнинг ўртасига жойлаштириш даркор. Идишдаги овқат ёки суюқлик қайнаб чиққач, оловни икки баробар пасайтириш керак бўлади. Газ плитани ҳар йили профилактик кўрикдан ўтказиш зарур. Газ плитаси ёндиргичлари қанчалик тоза бўлса, олов шунчалик зангори, газ сарфи эса самарали бўлади. Ишлатишга эҳтиёж бўлмаса, газ қурилмаларини ўчириб қўйиш керак. Ёндиргичдан хонани иситишда фойдаланиш ярамайди. Бу самарасиз ва шу билан бирга хавфлидир. Чойнакни тўлдириб сув қўйиш шарт эмас. Овқат тайёрлашда тоза идишдан фойдаланиш даркор. Овқат пишириш вақтида газ плитаси юзасини зар қоғоз билан ёпиш зарур. У алангани қайтаради ва фойдали иш коэффициентини оширади. Бу усуллар газ сарфини 15–20 фоизга камайтиришга имкон беради.

[gallery-13954]

Агар мутахассис айтган қоидаларга амал қилинса, табиий газдан тўғри ва оқилона фойдаланган бўламиз.

Кимдир “Пулини тўлаяпманку, хоҳлаганимча ишлатаманда” қабилида ҳам иш тутиши мумкин. Аммо, бугун биздан ана шу митти учқундан оқилона ҳамда самарали фойдаланиш талаб этилмоқда. Муҳими, исрофгарчиликка йўл қўйилмайди ва хавфсизлик таъминланади.

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат),
ЎзА мухбирлари