Жорий йилнинг 28 июнидан бошлаб республика бўйлаб кўнгилочар объектлар – ресторан, тунги клублар, дискотека, караоке, бильярд заллари ва компьютер ўйинлари марказлари, умумий овқатланиш объектлари – кафе, ошхона, чойхоналарни ишлашига соат 8:00 дан 20:00 гача рухсат берилган эди.
Бироқ кўпчилик фуқаролар. мансабдор шахсларнинг ўз ҳушёрлигини йўқотиши, белгиланган талабларга риоя қилмаган ҳолда ҳаракатда бўлиши ва касаллик тарқалишига сабабчи бўлиб қолиши коронавирус билан касалланганлар сонининг тобора ортиб боришига олиб келмоқда.


Вазият янада чигаллашмаслиги учун коронавируснинг олдини олиш мақсадида Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят Ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари ҳамкорлигида кучайтирилган рейд тадбирлари ташкил этилди. Ҳуқуқбузарларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда маъмурий чоралар кўрилмоқда.
Жорий йилнинг 28 июнидан шу кунга қадар ўтказилган рейд тадбирлари давомида 120 дан зиёд фуқароларга ва кўнгилочар, умумий овқатланиш объектлари мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддасига мувофиқ маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Зариф Комилов, ЎзА