Бухорода 101 та жоме масжидда таровеҳ намозлари ўқилади
Бухоро вилоятида рамазон ойи бошидан 101 та жоме масжидларда таровеҳ намозлари ўқилади.
Шундан 92 та масжидда мукаммал хатми Қуръон қилинади. Айни пайтда зиёратчи намозхонлар учун барча шароитлар яратилган. Масжидлар атрофида автотураргоҳлар ташкил қилинган. Таҳоратхоналар тартибга келтирилган. Овоз кучайтиргичлар соз ҳолда тайёрланган. Аҳоли мукаммал намозларини адо қилишлари учун масжидлар тайёр.
[gallery-11102]
Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА