French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Бухоро” жамоаси: 9 йил кутилган натижа қайд этилди
10:53 / 2025-09-21

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий чемпионатининг 22-тури доирасида “Хоразм” — “Қўқон-1912”, “Бухоро” — “Навбаҳор” ва “Нефтчи” — “Динамо” клублари ўртасидаги баҳслар кутилмаган натижалар билан якунланди.

Дастлаб,  “Хоразм” ўз майдонида “Қўқон-1912” клуби билан нурсиз дуранг қайд этди. “Нефтчи” эса Фарғонада “Динамо” жамоасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратган ҳолда муҳим уч очкони ўз ҳисобига қўшиб қўйди. 

 Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган “Бухоро” ва “Навбаҳор” жамоалари баҳси 5:0 ҳисобида ўз якунига етди. Учрашувда Доминик Бегич рақиб дарвозасини уч маротаба ишғол этган бўлса, Тома Табатадзе дубль қайд этди. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, “Бухоро” клуби 2016 йилдан буён рақиблар дарвозасига бешта гол ура олмаётган эди.

Бугун, 21 сентябрь куни чемпионат баҳсларининг сўнгги кунида “Андижон” – “Сўғдиёна” ва “Қизилқум” – “Насаф” жамоалари ўзаро куч синашади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА