Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоро жадидлари ёд этилди
09:28 / 2021-05-09

Бухоро давлат университетида “Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот маркази ва Бухоро давлат университети ташаббуси билан ҳамда қатор давлат ва нодавлат ташкилотлар ҳамкорлигида «Бухоро жадидларини ёд этиб...» мавзусида республика илмий- амалий анжумани ўтказилди.

Тадбир университет қошидаги «Қатағон қурбонлари музейи»га саёҳат билан бошланди. Музей директори Азалшох Ҳамроев музей ва ундаги маълумотлар тўғрисида меҳмонларга чуқур тушунча берди.XX аср бошларида халқ ва миллат озодлиги учун курашиб, шу йўлда қурбон бўлган Бухоро жадидлари, уларнинг ҳаёт йўли ҳақида иштирокчиларга кенг маълумотлар берилди.

Анжуманда режиссёр Ҳусан Рашидов томонидан суратга олинган “ Маърифатга бахшида умр» номли ҳужжатли фильм тақдимоти ҳам бўлди. Ушбу ҳужжатли фильм Бухоро жадидлари намоёндаси, шарқшунос олим, археолог Мусо Саиджоновнинг фожиали тақдирига бағишланган.

Талабалар ўртасида Бухоро жадидлари ҳаёти ва фаолиятига бағишлаб ўтказилган иншолар ва расмлар танлови ғолибларини тақдирлаш маросимида ғолибларга Бухоро давлат университети ҳамда «Умрбоқий мерос» тарғибот марказининг дипломлари ва китоблар топширилди.

Г. Нусратова, ЎзА