French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоро халқаро фестивалга ҳозирлик кўрмоқда
07:55 / 2023-06-08

ФОТОРЕПОРТАЖ

Бухоро шаҳрида жорий йилнинг 16-18 июнь кунлари анъанавий “Ипак ва зираворлар” халқаро фестивали бўлиб ўтади.  

[gallery-12249]

Фестиваль доирасида турли тадбирлар ўтказилиши белгиланган. Тадбирнинг тантанали очилиши шаҳар марказидаги Пойи калон мажмуасида бўлиши режалаштирилган. Унда маданий тадбирлар, уста-ҳунармандларнинг ўзбек миллий ҳунармандчилиги кўргазмалари ташкил этилади. Шунингдек, театр жамоалари чиқишлари, Арк қўрғони майдонида миллий ўйинлар, карнай-сурнай ва масхарабозлик томошалари, фольклор жамоалари ва доирачилар ансамбли чиқишлари, кўнгилочар машғулотлар бўлиб ўтади.  

Мазкур фестиваль халқимиз маданий меросини асраш йўлида хизмат қилиши билан аҳамиятли.  

 

Тоҳир ИСТАТОВ(сурат),ЎзА