Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоро вилоятидаги қамишзорларда юзага келган ёнғин 100 гектар майдонни қамраб олган
09:36 / 2022-08-26

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари Бухоро вилоятидаги қамишзорларда юзага келган ёнғинни муваффақиятли бартараф этмоқда.

Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг навбатчилик қисмига Бухоро вилояти Пешку туманидаги Қорақир массиви ҳудудидаги қамишзорда ёнғин  бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган. 

Вазирлик матбуот хизмати томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, ушбу майдон аҳоли пунктларидан узоқда жойлашганлиги сабабли аҳолига ва уларнинг мол-мулкларига хавф солмаган. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 107 нафар ходимдан иборат ёнғин-қутқарув бригадалари зудлик билан ёнғин жойига етиб борган.

Ёнғин чуқур ботқоқлик ҳудудида бўлганлиги сабабли Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғин-қутқарув техникаларидан фойдаланишнинг имкони бўлмади. Шу сабабли ёнғин қўлда ишлатиладиган асбоб-анжомлар орқали бартараф этилмоқда. 

Бугун ёнғинни ўчиришга Мудофаа вазирлигининг махсус вертолёти ҳам жалб қилинди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ёнғин 100 гектар майдонни қамраб олган бўлиб, унинг 80 фоизини ўчиришга эришилди. Яқин соатлар ичида ёнғин тўлиқ ўчирилади. 

 

Муҳайё Тошқораева, 
ЎзА