Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоро вилоятида содир этилган жиноятлар сони ортган
18:53 / 2021-08-03

Бу ҳақида халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдаги сессиясида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Алиев маълум қилди.

Таъкидланишича жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Бухоро вилоятида қонун устуворлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини жойларда тизимли ташкил этиш, жамоатчилик билан алоқаларни кучайтириш, жамоат тартиби ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилган. Ижобий натижаларга эришилган.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширилган комплекс чора-тадбирлар натижасида вилоят ҳудудида содир этилган 2 минг 173 та жиноятларнинг 2 минг 101 таси ёки 96,07 фоизи фош этилган. Суд ва тергов органларидан яширинган 89 нафар шахслар ушланган. 8 нафар бедарак йўқолган шахсларнинг 5 нафари ёки 62,5 фоизи топилиб оиласига қайтарилган.

Ички ишлар органлари ташаббуси билан жиноятларнинг аниқланиши, 37 тага (228/265) яхшиланган. 44 нафар шахслар томонидан содир этилган 32 та коррупция ва иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар аниқланган. Улар оқибатида етказилган 2,3 миллиард сўм миқдоридаги зарар ундирилган.

12,3 кило наркотик воситалари, шунингдек, ёт ғояларни тарғиб этишда фойдаланилган 19 та диний мазмундаги адабиётлар ва 20 та уяли телефон аппаратлари олиб қўйилган.

Тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида фуқаролар томонидан 22 дона қуроллар ўз хоҳишлари билан ички ишлар бўлимларига топширилган. 37 нафар фуқаро 37 дона қурол ва 13 дона ўқ-дориларни ноқонуний сақлаганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилган. 21 нафар чегара қоидаларини бузган, 9 нафар одам савдоси жиноятини содир этган шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўрилган. Содир этилиб очилмасдан қолган жами 144 та (аввалги йилларда 50 та, жорий йилдан 94 та) жиноятларнинг фош этилишига эришилган.

Амалга оширилган ижобий натижалар билан бир қаторда ҳудудларни жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантириш борасида жиддий камчиликларга йўл қўйилган.

Айрим ҳудудларда тегишли соҳа раҳбарлари ва мутасаддилар томонидан ушбу йўналишдаги ишларга етарли даражада эътибор қаратилмаганлиги, профилактик чора-тадбирлар самарали ташкил қилмаганлиги оқибатида жорий йилнинг биринчи ярмида вилоятда умумий соҳада жами 2 минг 173 та жиноятлар қайд этилган. 

Ўтган йилга нисбатан 1 минг 13 тага (1160/2173) ёки 87,3 фоизга, жиноят қидирув соҳасида 1 минг 454 та жиноятлар содир этилиб, 730 тага (724/1454) ёки 100,8 фоизга кўпайишига йўл қўйилган. Қайд этилган 2 минг 173 та жиноятларнинг 100 минг аҳоли сонига нисбатан ўртача 112 тадан тўғри келиб, бу кўрсаткич 2020 йилга нисбатан 52 тага (60/112) кўпайган.

Ҳисобот даврида вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар 16 тага, ёшлар томонидан содир этилган жиноятлар 184 тага, аёллар томонидан содир этилган жиноятлар 48 тага ошган.

Содир этилган 2 минг 173 та жиноятларнинг 1 минг 296 таси ёки 59,6 фоизи Бухоро шаҳри, Ғиждувон, Бухоро ва Шофиркон туманлари ҳиссасига тўғри келади.

Зариф Комилов, ЎзА