Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоро вилоятида қуриладиган ШЭС учун ер майдонлари ажратиш масаласи муҳокама қилинди
11:34 / 2022-01-09

Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Беҳзод Юсупов, “АCWA POWER МЧЖ” директори Шерзод Онорқулов ва “JURU Energy” МЧЖнинг ижтимоий масалалар бўйича бош консултанти Зилола Казакова ўртасида Бухоро вилоятида қурилиши мўлжалланган шамол электр станциялари хусусида учрашув бўлиб ўтди.

Маълумки, Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 23 февралда “Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш”инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ҳамда “Бухоро вилоятининг Пешку туманида қуввати 300 — 500 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш”инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари қабул қилинди.  

Йиғилишда мазкур қарорга кўра Бухоро вилоятининг Ғиждувон ва Пешку туманларидаги яйлов майдонларида қурилиши мўлжалланган умумий қуввати 1ГВт бўлган иккита шамол электр станцияси – ШЭСларининг қурилиши учун ажратилиши лозим бўлган ер майдонини ажратиш масалалари бўйича мухокамалар олиб борилди.

Қайд этилганидек, қуриш тўғрисидаги битимлар Ўзбекистон ҳукумати ва Саудия Арабистони компанияси ўртасида 24 январь куни имзоланган. Мазкур ШЭСларини қурилиши “ACWA Power Dzhankeldy Wind” Пешку туманида, “ACWA Power Bash Wind” эса Ғиждивон туманида молиялаштиради. Ҳар бир лойиҳани амалга оширишга инвесторлар томонидан 650 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилиши кўзда тутилган. 
Учрашув сўнгида томонлар мазкур станциялар учун қонун доирасида кракли ер майдонларини ажратиб берилишига келишиб олишди. 


Гулноза Бобоева, ЎзА