Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоро вилоятида кичик ва ўрта бизнес, хизмат кўрсатиш ва туризмни ривожлантириш учун 100 миллион АҚШ доллари миқдорида фоизсиз кредит ажратилади
10:06 / 2024-08-16

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Бухоро вилоятида кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, хизмат кўрсатиш ва туризмни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, Бухоро вилоятида тадбиркорлик субъектлари учун инфратузилмани яхшилаш, туризм хизматларини янада кенгайтириш, аҳоли даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш учун тадбиркорлик фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида икки йиллик имтиёзли давр билан 5 йил муддатга 100 миллион АҚШ доллари миқдорида фоизсиз кредит ажратилади. 

Маблағлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қуйидаги шартларда ажратилади:

оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги ПФ-193-сон Фармони ва 2023 йил 14 сентябрдаги ПҚ-306-сон қарорида белгиланган тартиб ва механизмлар асосида кичик ва ўрта бизнес, хизмат кўрсатиш ва туризм лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш учун тижорат банклари ва "Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" АЖга икки йиллик имтиёзли давр билан 5 йил муддатга фоизсиз 60 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар;

Бухоро вилояти хркимлигининг асослантирилган ҳисоб-китобларига мувофиқ, инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш учун икки йиллик имтиёзли давр билан 5 йил муддатга фоизсиз 40 миллион АҚШ доллари миқёсидаги бюджет ссудаси.

Қарор билан:

Бухоро вилояти туман (шаҳар)ларининг архитектура қиёфасини яхшилаш, аҳоли, тадбиркорлар ва сайёҳларга қулай шароитлар яратиш учун ишлаб чиқиладиган мастер-режалар рўйхати;

Бухоро вилоятининг туман (шаҳар)ларида туризм, кўнгилочар, гастрономик, савдо ва сервис фаолиятини ривожлантириш мақсадида ташкил қилинадиган туну кун фаолият кўрсатадиган кўчалар рўйхати;

Бухоро вилоятининг туман (шаҳар)ларини ихтисослаштириш ҳамда унга асосан уларнинг "ўсиш нуқта"лари (драйверлари)ни ривожлантириш йўналишлари тасдиқланди.

ЎзА