French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоро вилоятида ҳам тест синовларига старт берилди
15:34 / 2025-07-14

ФОТОРЕПОРТАЖ

Бухоро вилоятида ҳам Олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш тест синовлари бошланди.  

Жорий йилда вилоятда тест топширувчи абитуриентлар сони 32 минг 500 нафардан зиёдни ташкил этди.  

[gallery-24300]

Тест синовларини ўтказиш учун Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг вилоятдаги биноси ҳамда Ёшлик спорт мажмуаси  тайёрланди. Улар 80 дан ортиқ камералар билан жиҳозланди.

Ушбу жараёнларни адолатли ва шаффоф ўтказиш учун барча масъул ташкилотлар жалб қилинган.

Жараёнда ҳар бир гуруҳда 2 нафардан гуруҳ назоратчиси жами 124 нафар ва 5 нафар сурдотаржимон фаолият олиб бормоқда.  

Ҳар бир ҳудудда ота оналар кутиш жойлари ташкил этилиб,  мониторлар ёрдамида ҳамда test2025.uz  платформаси орқали жараённи онлайн кузатиб бориш имкони яратилган.  

Тоҳир ИСТАТОВ(сурат),ЎзА