Бухоро вилоятида 21 минг 944 нафар ўқувчи жорий ўқув йилида мактабни тамомлади
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро вилояти умумтаълим мактабларида ҳам “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари кўтаринки руҳда ўтказилди.
Жорий ўқув йилида вилоят бўйича 534 мактабнинг 21 минг 944 нафар 11-синф битирувчиси қадрдон мактаби, меҳрибон устозлари билан хайрлашиб, мустақил ҳаёт сари одимламоқда.
[gallery-12063]
Битирувчиларнинг 676 нафари ўқишни олтин, 147 нафари кумуш медаль билан якунлаётгани қувонарли.
Бухоро шаҳридаги 29-ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида жаранглаган сўнгги қўнғироқ ҳам битирувчи-ёшларнинг қалбига ўзгача шукуҳ, олам-олам ҳаяжон солди.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА