French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоро вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
11:47 / 2025-01-09

Бухоро вилояти Когон тумани Тараққиёт маҳалласида 3448 нафар аҳоли истиқомат қилади ва уларнинг 53 нафарини ногиронлиги бўлган шахслар ташкил этади.

Мазкур маҳаллада ижтимоий ходим Мадинабону Ҳошимованинг саъй-ҳаракати билан 53 нафар эҳтиёжманд аҳолининг 28 нафари касб-ҳунарга йўналтирилди, бандлиги таъминланиб, доимий даромадга эга бўлди.  

Дилдора Очилова ва Шуҳрат Ғафуров оиласи, ижтимоий ходим томонидан “Кейс менежмент” асосида аҳволи ўрганилди ва уларга кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар режаси тузилди.  

– Биринчи навбатда эр-хотин ва уларнинг фарзанди Алибек чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Дилдора Очилова ва Шуҳрат Ғафуровга ногиронлик гуруҳи белгиланди. Алибек имтиёзли равишда боғчага жойлаштирилди. Дилдора опа тикув корхонасига, Шуҳрат ака эса “Когон collection” МЧЖга ёрдамчи ишчи лавозимига ишга жойлаштирилди. “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан хонадонга иситиш тизими ўрнатиб берилди, – дейди ижтимоий ходим Мадинабону Ҳошимова.  

* * *

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида “Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиали томонидан ижобий ишлар амалга оширилиб, ҳар бир мурожаат доимий эътиборда бўлмоқда.  

Таъкидлаш лозим, тизим ходимлари иштирокида ўтган йил ҳисобида бир қатор туманларда аҳоли мурожаатларини ўрганиш ҳамда ҳал этиш мақсадида сайёр қабуллар ташкил этилди. Уларда асосан табиий газ босимини яхшилаш, ҳисоб-китоб масаласи, энерготежамкор газ жиҳозларини ўрнатиш, янги хонадон эгалари эса табиий газга қандай уланиш борасидаги кўплаб саволлар кўриб чиқилди.  

– Ўтган 2024 йилда газ таъминоти филиалига 4715 та мурожаат келиб тушди, – дейди филиал бўлим бошлиғи Фаррух Ражабов. – Улардан 961 таси ёзма, 1464 таси эса оғзаки мурожаатлар бўлиб, электрон мурожаатлар 10 та, ишонч телефонларидан қабул қилинганлари 763 та, виртуал қабулхона орқали ўрганилган муаммолар сони эса 1517 тани ташкил этади.  

Ўрганилган муаммолардан 3798 таси ижобий ҳал этилган, 810 таси юзасидан тушунтиришлар берилган. Ҳозирда 107 та муаммони ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.  

Зариф Комилов, ЎзА мухбири