Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоро вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
12:08 / 2024-07-23

Бухоро вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Б. Муратов “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимидан унумли фойдаланиб келаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ўрганди.

Вилоятнинг Ромитан туманида бўлиб ўтган сайёр ўрганишларда, мебель каркас ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Мебель прогресс сервис” МЧЖ вакиллари ва божхона органи масъуллари ўзаро мулоқотда бўлди.  

Божхона ҳудудида қайта ишлаш мақсадида Россия давлатидан мебель каркас ишлаб чиқариш учун эҳтиёт қисмлари олиб кираётган ушбу корхона айни вақтда тайёр маҳсулотлар экспортини йўлга қўйиб улгурган.  

“Мебел прогресс сервис” МЧЖ 2024 йилнинг ўтган даври мобайнида қиймати 900 минг долларга тенг бўлган хом-ашё маҳсулотларини божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимига расмийлаштирган бўлиб, қайта ишлаш натижасида 700 минг долларга тенг 76 858 дона мебель каркас товарларни Россия давлатига экспортга йўналтирган.  

– 2022 йилда корхонамиз фаолияти маълум бир сабабларга кўра анча оқсаб қолаётган эди, – дейди корхона раҳбари Акобир Темиров. – Божхона органи ходимларининг доимий ўрганишлари ва кўмаги билан сўнгги икки йилда моддий аҳволимиз сезиларли даражада яхшиланди. Ҳаттоки, ишлаб чиқариш салмоғимиз ошиб, янги ишчи ўринларини ташкил этишни ҳам бошладик.  

***

Юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган ноқонуний товарлар “Олот” чегара божхона постида тўхтатиб қолинди.  

“Туркия-Ўзбекистон” йўналиши бўйлаб ҳаракатланган юк автомашинаси божхона постида ўрнатилган инспекцион кўрик мажмуаси ёрдамида сканердан ўтказилди.  

Юкларнинг рентген тасвири ва божхона юк декларациясида аниқланган тафовут сабабли холислар иштирокида кўрикдан ўтказилди.  

Натижада, юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, умумий қиймати 179 миллион сўм деб баҳоланаётган “Газ плита эҳтиёт қисмлари” товарлари борлиги аниқланди.  

Мазкур товарлар вақтинча сақловга олинди. Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.