Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоро вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
19:20 / 2024-07-09

Божхона органи масъуллари томонидан озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолиятини ўрганиш бўйича сайёр учрашувлар ўтказилмоқда.

Бухоро вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Б. Муратов Когон туманидаги “Парравшантранс” МЧЖ да олиб борилаётган ишлар билан танишди. Аҳолига сифатли парранда гўшти ва тухум етказиб бериш билан шуғулланиб келаётган мазкур корхона негизида  сут ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти ҳам йўлга қўйилади.

Сайёр ўрганиш давомида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш салмоғини ошириш орқали экспортга кенг йўл очиш масалалари таҳлил этилди. “Экспорт уч қадамда” тизими ва унинг афзалликлари тадбиркорга тўлиқ тушунтирилди.  

***  

Кадастр агентлиги Бухоро вилояти бошқармаси ва унинг тасарруфидаги туман шаҳар бўлимлари томонидан ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва уларнинг талон-тарож қилинишига йўл қўймаслик юзасидан доимий назорат тадбирлари олиб борилмоқда.  

Тадбир давомида аниқланган ўзбошимчалик билан эгалланган ерлар белгиланган тартибда ўз ҳолатига қайтарилмоқда.  

– Агентликнинг Бухоро тумани бўлими томонидан 2024 йилнинг ўтган 6 ойлик даврида жами 70 ҳолатда 5 гектар ер майдонлари фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги аниқланди, – дейди Кадастр агентлиги Бухоро тумани бўлими бошлиғи Аббос Салимов. –  Мазкур ҳолатларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида қонунбузарларнинг ҳар бирига огоҳлантириш хати берилди.  

Ўтган олти ой давомида аниқланган ҳолатларнинг 34 тасида фуқаролар белгиланган муддатларда қонунбузарликларни ихтиёрий равишда бартараф қилмагач, мазкур ҳолатларни белгиланган тартибда бартараф этиш юзасидан судларга даъво аризалари киритилган.  

***

Бухоро вилоятининг кўплаб ҳудудларида куз-қиш даврига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Умумий ҳисобда олти ой ичида вилоятдаги 38 кмдан ортиқ газ қувурлари реконструкция қилинди, яъни ер ости газ қувурлари ер устига чиқарилиб, тартибга келтирилди, бўёқланди.  

Жорий йилнинг дастлабки ойларида Ғиждувон туманидаги 4 та – “Ўзанон”, “Ғовшун”, “Мирзаён”, “Хадича” маҳаллаларида газ таъминотини яхшилаш учун ер ости газ қувури реконструкция қилинди. Мазкур жараёнларнинг якуни ҳисобидан ҳудудларда истиқомат қилувчи йигирма мингдан ортиқ аҳоли хонадонларида табиий газ таъминоти янада яхшиланишига эришилди.

Зариф Комилов,  

ЎзА мухбири.