Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоро вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
14:57 / 2023-08-28

Давлат кадастрлар палатаси Бухоро вилояти бошқармаси томонидан юртдошларимизнинг соҳага оид мурожаатлари ечимига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу аҳоли ва тадбиркорларнинг соҳага оид муаммоларини бартараф этишда аҳамиятли бўлмоқда.  

–Бошқармага жорий йил бошидан шу кунга қадар жами 1445 та мурожаат келиб тушган, – дейди бошқарма мурожаатлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Маржона Усмонова. – Уларнинг 658 таси юридик, 791 таси эса жисмоний шахслардан. Мурожаатларнинг 531 таси уй-жой ҳужжатларини расмийлаштириб бериш, 296 таси ер майдонларини ўлчаб бериш, 310 таси ер майдонидан ажратиш, 312 таси ер тоифасини ўзгартириш тўғрисида ҳамда бошқа соҳага оид масалалардан иборат. Мурожаатларнинг 825 таси тегишли тартибда ҳал этилган бўлса, 624 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.  

***  

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллик байрами арафасида жойларда аҳолининг, меҳнат жамоаларининг ижодкорлар билан учрашув ва тадбирлари ўтказилмоқда. “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остидаги маънавий-маърифий тадбирлардан бири Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали мажлислар залида бўлиб ўтди.  

Унда Саид Мухторов, Меҳриддин Раҳматов, Хуршид Тўхтаев, Алишер Отабоев, Анжелика Есимбетова, Дилшодбек Каттабеков, Умид Искандаров, Барно Ўнгбоева, Акбарали Мавлонов каби таниқли театр ва кино намояндалари иштирок этди. Тадбирда санъаткорлар ҳукуматимиз томонидан ижодкорларга берилаётган эътибор, кино соҳасидаги ютуқлар, келгусидаги режалар ҳамда суратга олинаётган замонавий фильмлар ҳақида сўзлашди.  

Зариф Комилов,

Тоҳиржон Истатов, ЎзА