English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоро вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
10:45 / 2023-05-30

Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти ректори Шуҳрат Тешаев Бухорода меҳмон бўлиб турган АҚШнинг Глобал Клиник Муҳандислик Иттифоқи (GCEA) ижрочи директори доктор Манишни қабул қилди.

Мулоқот чоғида томонлар ўз имкониятларидан келиб чиқиб ҳамкорлик қилиш бўйича келишиб олди ҳамда англашув меморандуми имзоланди. Мулоқот ва ҳамкорлик орқали миллий соғлиқни сақлаш тизимини, тиббий таълим ва амалий соғлиқни сақлаш соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришда ижобий натижаларга эришиш мақсадида Ўзбекистон ва АҚШ тиббиёт ҳамжамиятлари ўртасидаги шериклик, академик ҳамкорлик, маданий алоқалар ва дўстлик муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш мақсадида ўқув, қисқа ва узоқ муддатли стажировкалар, касбий (ўқув-ишлаб чиқариш, тадқиқот, дипломдан олдинги, педагогик) амалиётларни бажариш учун талабалар, ўқитувчилар ва тадқиқотчиларнинг академик алмашинуви йўлга қўйилади.  

Мулоқот чоғида мазкур иттифоқ билан ҳамкорлик АҚШ тиббий ва таълим муассасалари билан биргаликда бакалавриат, магистратура ҳамда қисқа муддатли малака ошириш курслари ташкил этиш масаласи муҳокама этилди.  Жумладан, тиббиёт муҳандислиги бўйича уч йиллик мутахассислар тайёрлаш бўйича қўшма таълим дастури ташкил этилади. Янги 2023-2024 ўқув йилидан бошлаб мазкур йўналишда талабалар қабул қилинади. Бундан ташқари мазкур йўналиш бўйича магистратура босқичи ҳамда техника йўналиши бўйича мутахассисликка эга бўлганлар учун олти ойлик малака ошириш курси ташкил этилади.

******

Қоракўллик фермер ғалла топшириш режасини ортиғи билан бажарди. Бухоро вилояти Қоракўл туманида жорий йил жами 224 фермер хўжаликлари томонидан 5 минг 626 гектар майдонда бошоқли дон экилиб, 13 минг 840 тонна ғалла етиштириш режалаштирилган.  

Агротехник тадбирларнинг ўз вақтида сифатли олиб борилиши ва ғаллани қисқа муддатда йиғиб олиш мақсадида тегишли отрядлар тузилди. Туманда ғалла ўрими ҳали тўла-тўкис бошланмасданоқ фермер хўжаликлари ғалладан мўл ҳосил олиб, шартнома режаларини бажармоқда. Жумладан, “Тожикент” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Олим Вали файз” фермер хўжалиги давлатга ғалла топшириш режасини ортиғи билан бажарди. Фермер хўжалиги шартномада белгиланган 78 тонна ўрнига 105 тонна ғалла топширди. Режани 135 фоизга бажарди. Ҳосилдорлик гектарига 70 центнерга етди.

*******

Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги 240 та фермер хўжаликлари томонидан 9 минг гектар ер майдонига чигит экилган. Ғўза парвариши юзасидан агротехник тадбирлар ўз вақтида ва сифатли ўтказилгани сабабли “Илҳом Шоназар соҳибкор” фермер хўжалигига қарашли 40 гектар ер майдонида парваришланаётган ғўза бугун гул кўрсатди.

 

Зариф Комилов, ЎзА