Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоро вилояти: саноат йўналишидаги истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди
09:17 / 2022-02-02

Бухоро халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзоқовнинг тадбиркорлар билан режадан ташқари учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда вилоятда ишбилармонлик муҳитини шакллантириш омиллари, инфратузилмани ривожлантиришнинг ҳозирги ҳолати ҳамда инвестицияларни жалб этиш учун саноатнинг истиқболли йўналишлари кўриб чиқилди.  Тадбиркорлар билан бўлиб ўтган тўғридан-тўғри мулоқот вилоятнинг туман ва шаҳарларидаги вазиятни бизнес нуқтаи назаридан ўрганиш ҳамда муайян ҳолатлар асосида вилоятда хусусий секторни, инвестициявий ва экспорт фаолиятини ривожлантиришга таъсир кўрсатадиган тизимли муаммоларни кўриб чиқиш имконини берди. 

Учрашув иштирокчилари хусусий характердаги саволларни кўтариб, лойиҳаларни амалга ошириш ва экспорт операцияларини амалга ошириш жараёнида дуч келаётган муаммолар ҳақида гапирди. Жумладан, лойиҳаларни молиялаштириш, айрим соҳаларда тадбиркорлар ўртасида кооперацияни йўлга қўйиш, истиқболли бозорларга чиқиш ҳамда газ ва электр таъминотига бўлган эҳтиёж билан боғлиқ масалалар кўтарилди. 

Кўтарилган масалаларни ҳал қилиш алгоритмлари бевосита йиғилиш давомида ишлаб чиқилди ва масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди. 

Учрашувга Бухоро вилояти ҳокими Б.Зарипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Баҳриддин Валиев ҳам иштирок этди.  


Зариф Комилов, ЎзА