English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоро вилояти “Аҳолиси тўлиқ иш билан таъминланган ҳудуд”га айлантирилади
17:33 / 2023-07-07

Ўзбекистон Республикаси Президенти “2023-2025 йилларда Бухоро вилоятида пахта-тўқимачилик ва ғаллачилик кластерлари ҳамда касаначиликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарор қабул қилди.

Қарорга мувофиқ, Бухоро вилояти 2023-2025 йилларда "аҳолиси тўлиқ иш билан таъминланган ҳудуд"га айлантирилади.

Бунинг учун пахта-тўқимачилик ва ғаллачилик кластерлари касаначилик марказларини ташкил этиш орқали яхлит занжирда бирлаштирилади. 

Маҳаллаларда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ҳамда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли бандлиги таъминланади.

Инфратузилмавий шарт-шароитларни яратиб бериш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш, ҳунармандчиликни ривожлантириш орқали савдо ва хизмат кўрсатиш соҳалари ривожлантирилади.

Ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш орқали янги иш ўринлари ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш кўпайтирилади, шунингдек, вилоят ҳудудидан ўтувчи халқаро автомобиль йўли ёқасида йўлбўйи инфратузилмаси ҳамда туризм, таълим ва тиббий хизматлар кўрсатиш тизими ривожлантирилади.

Кичик саноат зоналари, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш комплекслари ва бошқа саноат объектларини барпо этиш, шу жумладан, йўлбўйи хизмат кўрсатиш ва сервисни ривожлантириш мақсадида жами 238,5 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган, шундан 193,4 гектар суғориладиган ерлар саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилади.

2023 йилда 15 000 гектар майдонда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш тадбирлари асосида янги ер майдонлари очилади ва фойдаланишга топширилади.

ЎзА