French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоро вилоят ахборот-кутубхона маркази замонавий қиёфа касб этади
06:00 / 2022-03-01

ФОТОРЕПОРТАЖ

Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро вилоят ахборот-кутубхона маркази 281 мингдан зиёд китоб фондига эга.
Жорий йил бошидан марказ биносини капитал таъмирдан чиқаришга киришилди. Айни пайтда ушбу масъулиятли юмушни Шофиркон туманидаги “Stroy servis” масъулияти чекланган жамияти жамоаси бажармоқда. Зарур маблағ маҳаллий бюджетдан ажратилган. Қурувчилар таъмирлаш ишларини шу йилнинг май ойи охирида якунлаш ниятида. 

[gallery-5932]

Кутубхонага жорий йилнинг январь ойида Aлишер Навоий номидаги Миллий кутубхона томонидан 163 та мажбурий нусха китоб, февраль ойида эса 12 та совға-китоб ва 8 та автореферат тақдим этилди. 
Бугунги кунда вилоят ахборот-кутубхона маркази ўз фаолиятини давом эттириши учун Бухоро шаҳридаги “Ҳумо” спорт мажмуаси вақтинчалик манзил вазифасини ўтамоқда. Қувонарлиси, янги манзилда китобхонлар сафига спортсевар ёшлар ҳам қўшилди.


 

Тоҳир ИСТАТОВ (сурат),ЎзА