English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоро ва Қарши шаҳарларидан Тошкент йўналишига ҳаракатланувчи «Afrosiyob» тезюрар поездларининг ҳаракат жадвалига ўзгартиришлар киритилади
20:27 / 2022-01-25

Ҳурматли йўловчилар! Бухоро ва Қарши шаҳарларидан Тошкент йўналишига ҳаракатланувчи “Afrosiyob" тезюрар поездларининг ҳаракат жадвалига электр таъминоти тиклангунга қадар ўзгартиришлар киритилади.

Эслатиб ўтамиз, қуйидаги поездларнинг қатнов жадвали ўзгаришсиз қолади. Шу муносабат билан сиз кўрсатилган йўналишлардан фойдаланишингиз мумкин. Ушбу йўналишларга чипталарни темир йўл кассаларида сотиб олиш мумкин.

Термиз – Тошкент йўналишидаги 79-поезд Қарши вокзалига соат 01:19 да етиб келади.

Қўнғирот – Тошкент йўналишидаги 53-поезд Бухоро вокзалига соат 22:46 да етиб келади.

Хива – Тошкент йўналишидаги 55-поезд Бухоро вокзалига соат 00:15 да етиб келади.

"Afrosiyob" йўловчи поездлари ҳаракат жадвалига ўзгартиришлар киритилганлиги сабабли йўловчиларга аввал сотиб олган ва фойдаланмаган чипталарини кассаларга тўлиқ қайтариб олинади, ёки бошқа санага қайта расмийлаштирилиб берилади.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ