Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоро ва Пенза: икки томонлама манфаатли ҳамкорлик ривожланади
10:15 / 2023-04-26

“ИННОПРОМ. Марказий Осиё” кўргазмаси доирасида Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов Россия Федерациясининг Пенза вилояти губернатори Олег Мельниченко билан ташқи иқтисодий ва маданий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича музокара ўтказди.

Учрашув давомида савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш, экспорт ҳажмини ошириш, инвестицион ҳамкорликни ривожлантириш борасида тадбиркорларга яқиндан ёрдам кўрсатиш, ҳудудлар ўртасидаги товар айланмасини кўпайтириш бўйича фикр алмашилди.  

Ботир Зарипов тўқимачилик, қурилиш материалларини ҳамда тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш, туризм, маданият соҳаларида ўзаро тенг манфаатли ҳамкорлик қилиш бўйича таклифларни илгари сурди. Вилоят раҳбари Бухоро ва Пенза ўртасидаги икки томонлама шериклик муносабатларининг устувор йўналишлари ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш эканини таъкидлади.

Ўз навбатида Олег Мельниченко Пенза вилояти ташқи иқтисодий ва маданий алоқаларни кенгайтиришдан манфаатдор эканини билдирди. Учрашув якунида ҳудудларнинг иқтисодий имкониятларини намойиш этиш орқали тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ва экспорт салоҳиятини ошириш бўйича келишиб олинди. Шунингдек, “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” кўргазмаси давомида Россия Федерациясининг Пермь ўлкаси ҳукумати ва Бухоро вилояти ҳокимлиги ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, ижтимоий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишнинг имконият ҳамда истиқболлари муҳокама қилинди.  

Мулоқотда қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати, электротехника ва бошқа соҳалардаги тадбиркорлар ўртасида мавжуд алоқаларни кенгайтириш ва янги алоқаларни ўрнатиш бўйича кенг имкониятлар борлиги қайд этилди.  

Томонлар савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш, Бухоро вилояти ва Пермь ўлкаси ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни кучайтириш тўғрисида келишиб олди. Шунга кўра икки томонлама ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.  

 

Зариф Комилов,  

ЎзА