ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухорода ёш ижодкорлар ўртасидаги анъанавий Зомин семинарининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди.
Таъкидлаш жоиз, Президентимиз ташаббуси билан анъанавий тарзда ҳар йили ўтказиб келинаётган Республика ёш ижодкорларининг Зомин семинари истеъдодларни кашф этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Бухоро ва Навоий вилоятлари ёш истеъдодлари бу гал Бухоро шаҳридаги Ёшлар марказида жам бўлди.
[gallery-12098]
Семинарда таниқли шоир ва ёзувчилар, вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлимлари вакиллари, ёш қаламкашлар ҳамда Бухоро давлат университети филология факультети талабалари иштирок этди.
Шўъбаларга бўлинган ҳолда ташкил этилган семинар ишида иштирокчиларнинг ижодий машқларини уюшма аъзолари Шойим Бўтаев, Вафо Файзулло, Бобур Бобомурод, Муҳиддин Абдусамад, Баҳриддин Садриддинов, Ибодат Ражабова, Шодмон Сулаймон, Лайло Шарипова, Моҳигул Назарова каби ижодкорлар кўриб чиқди.
Устозлар билан дийдорлашув ҳамда мулоқот ёшларга ўз билим-кўникмаларини синовдан ўтказиш ва мустаҳкамлаш имконини берди.
Якунда семинар иштирокчиларига “Дўстлар клуби” лойиҳаси доирасида “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ ҳомийлигида чоп эттирилган китоблар, сертификат ҳамда эсдалик совғалар тақдим этилди.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА