Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоро ва навоийлик болалар Самарқандда соғломлаштирилмоқда
02:25 / 2023-06-13

Дунёнинг аксарият мамлакатларида 12 июнь “Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни” сифатида нишонланди. Айни пайтда мазкур сана халқаро миқиёсда эътироф этилади.

Сана муносабати билан Самарқанддаги оромгоҳларда ҳам тадбирлар ташкил этилди.

Самарқанд туманидаги “Сафеди” соғломлаштириш оромгоҳида ўтган  тадбирда Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши раиси Равшан Бедилов, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси вилоят кенгаши раиси Сухроб Рафиқов иштирок этиб, мамлакатимизда болалар меҳнатининг муҳофазаланганлиги, ёшларнинг билим олиши ва касб-ҳунар ўрганиши, ҳордиқ чиқариши учун яратилган имкониятлар ҳақида сўз юритди.  

Тадбир доирасида болалар ўртасида турли танлов ва спорт мусобақалари ўтказилиб, ғолибларга эсдалик совғалари топширилди.

Шундан сўнг меҳмонлар 335 нафар болажонни бағрига олган “Сафеди” оромгоҳида яратилган шароитлар билан танишди.  

Болалар таътилни мароқли ўтказиши учун муассасамизда барча шароит мавжуд, - дейди оромгоҳ директори Нигора Жабборова. – Спорт майдончалари, кутубхона, компьютер хонаси, бассейн ва концерт учун саҳна  болажонлар ихтиёрида. Айни пайтда оромгоҳда 200 нафар бухоролик, 72 нафар навоийлик ва 63 нафар самарқандлик болажонлар соғломлаштирилмоқда.

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА