Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоро ва Лаҳор ўртасида ўрнатилган биродарлик алоқалари фаоллаштирилади
14:49 / 2025-11-25

Ўзбекистон ва Покистон парламентлараро ҳамкорлик гуруҳларининг биринчи онлайн учрашуви бўлиб ўтди. Унда икки давлат ўртасидаги дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлаш, стратегик шерикликни чуқурлаштириш ва ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар жадал ривожланаётгани, олий ва юқори даражадаги мулоқотлар изчил йўлга қўйилгани таъкидланди.

Икки мамлакат халқлари ўртасидаги тарихий ва маънавий умумийликни инобатга олган ҳолда маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Имом Бухорий, Имом Термизий ва Аҳмад Фарғонийнинг бой илмий-маърифий меросини биргаликда ўрганиш, икки мамлакат дипломатик академиялари ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш, ноёб асарларни таржима қилиш лойиҳасини амалга ошириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Тошкент, Исломобод ва Лаҳор шаҳарларида маданий тадбирларни изчил ўтказиб бориш, Бухоро ва Лаҳор ўртасида ўрнатилган биродарлик алоқаларини фаоллаштиришга келишиб олинди.

Н.Абдураимова, ЎзА