Бухоро туманида рақамли технологиялар ўқув маркази иш бошлади
Мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни фаол ривожлантириш, барча тармоқлар ва соҳаларда, энг аввало, давлат бошқаруви, таълим, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Айнан ушбу мақсадда, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан 2020-2021 йилларда республиканинг барча шаҳар ва туманларида Рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил этилиши белгиланган.

Бухоро туманида фаолият бошлаган ана шундай марказ замонавий ўқув анжомлари, сўнги русумдаги компьютер ва оргтехника воситалари ҳамда юқори тезликдаги интернет хизмати билан таъминланган бўлиб, бир йилда 200 нафардан ортиқ ёшларни ўқитиш қувватига эга. Ўқув марказида компьютер саводхонлиги, дастурлаш асослари, киберспорт ва робототехника йўналишлари бўйича ўқув курслари ташкил этилади.


Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА