Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоро туманида экспортёр корхоналар сони 20 тадан ортди
09:41 / 2020-11-30

Бухоро туманининг “Работиқалмоқ” маҳалла қуфаролар йиғинидаги “Madaniyat-arteks” масъулияти чекланган жамияти томонидан турли хилдаги енгил саноат тўқимачилик маҳсулотлари тайёрланади.

Маҳсулотлар Россия Федерациясининг Санк-Петербург шаҳридаги “Лидер” ООО корхонасига экспорт қилинмоқда. Корхона жорий йил якунига қадар 1,5 миллион АҚШ долларига тенг маҳсулотни хорижлик ҳамкорларига етказиб беришни режалаштирган.  

— Корхонада 250 минг АҚШ долларига тенг маҳсулотни тўла-тўкис тайёрлаб, йил якунига қадар экспортга етказиб берамиз, – дейди корхона раҳбари ўринбосари М.Чориев. — Бизда асосан ип-калава, момиқ сочиқ ва тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Маҳсулотларимизга чет элдаги ҳамкорлар қизиқиши кундан-кун ортиб бормоқда.

Туманнинг “Қавола Маҳмуд” МФЙ да фаолият юритаётган яна бир экспортёр корхоналардан бири “Rostexstroy” масуълияти чекланган жамияти. Бу корхонада ҳам экспортбоп сочиқ ва турли ассортиментдаги тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Корхона Россия Федерациясининг илғор корхоналаридан бири “НТК” ООО корхонаси билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйилган. Корхона томонидан бир йилда 1 миллион АҚШ долларига тенг маҳсулот экспорт қилинмоқда.  

– Туманимизда хорижга маҳсулот экспорти билан шуғулланаётган тадбиркорлик субъекти сони 20 тадан ортди, – дейди туман ҳокими ўринбосари Сухроб Ҳамроев. – Корхоналарнинг барқарор ишлаши учун муаммоларни жойида ўрганиб, ҳал қилишга ҳаракат қиляпмиз. Меҳнат жамоалари моддий манфаатдорлигини ошириш мақсадида ўрганишлар олиб борамиз. Аниқланадиган камчиликлар ўртага ташланиб, уларга ечим изланади.  

 

Зариф Комилов, ЎзА