Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Бухоро” телеканалида янги лойиҳа
15:30 / 2022-03-22

Наврўз куни “Бухоро” телеканалида “Ассалом, Наврўз” шиори остида телемарафон эфирга узатилди.

Вилоят аҳлига ҳақиқий байрам кайфиятини улашиш, юртдошларимизнинг фикр мулоҳазалари, қолаверса қутлуғ сана муносабати билан жойлардан тайёрланган қизиқарли репортажлар чин маънода байрам шукуҳини берди. 

Бевосита ушбу жараёнларнинг қизикарли бўлишида муҳим аҳамият касб этган “Бухоро” телеканалининг байрамона безатилган студиясига катта экранлар ўрнатилди. Бир томонда атрофига кўрпачалар ёзилган хонтахта устига наврўзий таомлар, иккинчи томонда суҳбатдошлар учун алоҳида ўриндиклар. Хуллас, Наврўзни ифода этувчи барча реквизитларни кўрса бўларди.

Телемарафонда  вилоятнинг ҳар бир туманидан репортажлар узатилди. 
Дастурни тележурналистлар Лобар Киличова, Фарида Очилова, ёш сухандонлар Суннат Чориев ва Шаҳзод Турдиевлар “Устоз ва шогирд” анъаналарига амал қилган ҳолда олиб борди.

–Телемарафон 4 соат давом этди, – дейди вилоят ТРК директори ўринбосари Обид Шабанов.  – Унда вилоятнинг ижтимоий, сиесий, маданий, шунингдек, маҳалла тизими, хотин-қизлар ҳамда ёшлар масалаларига кенг эътибор берилди. Жонли эфирда иштирок этганлар мамлакатимизда  сўнгги йилларда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларга ва унинг самарасига тўхталишди. Мазкур тадбирни юқори даражада ташкил этилишида вилоят хокимлиги ва хамкор ташкилотларнинг хизмати катта бўлди. Ушбу лойиҳани амалга оширишдан кўзланган асосий мақсад эса ягона.

Яъни байрам кунларида телетомошобинлар кайфиятини кўтаришдан иборат эди.

Зариф Комилов, 
ЎзА